Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда бир кунда мингдан зиёд киши коронавирусдан тузалди

Туркияда бир кунда мингдан зиёд киши коронавирусдан тузалди

Фото: «Twitter.com»

Туркияда коронавирусга чалинганлар сони бир кеча-кундузда 927 кишига кўпайди, 17 нафар бемор вафот этди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа.

«Бугун 927 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилди. Жами касалланганлар — 226 100. 17 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, жами вафот этганлар — 5613. Бугун 1010 нафар бемор тузалди, жами — 209 487», — деб ёзади Кожа «Twitter»да.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 15,5 миллион киши коронавирусга чалинган, 635 минг киши оламдан ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг