Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омикрон: ЖССТ Жанубий Aфрика Республикасини мақтади

Омикрон: ЖССТ Жанубий Aфрика Республикасини мақтади

Фото: «Reuters.com»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги «Омикрон» штамми тарқалиши сабабли жанубий Aфрика мамлакатлари учун чегараларни ёпмасликни сўради.

ЖССТнинг Aфрика бўйича минтақавий директори Матшидисо Моэти мамлакатлар саёҳат чекловларига йўл қўймаслик учун илмий ва халқаро соғлиқни сақлаш стандартларига риоя қилишлари кераклигини айтди, дея хабар беради Associated Press.

«Борди-ю чекловлар жорий этиладиган бўлса, улар ҳаддан ташқари бўлмаслиги, 190 дан ортиқ мамлакатларда тан олинган халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларига мувофиқ илмий асосланган бўлиши керак», – деди Моэти.

У, шунингдек, Жанубий Aфрика Республикасини (ЖАР) халқаро соғлиқни сақлаш қоидаларига риоя қилгани ва миллий лабораторияси «Омикрон» вариантини топиши биланоқ ЖССТга хабар бергани учун мақтади.

Шунга қарамай, Исроил икки ҳафтага чет элликлар учун ёпилди. Бир қатор давлатлар эса Жанубий Aфрика минтақаси билан алоқаларни чеклади.

Жанубий Aфрика Республикаси Президенти Матамела Сирил Рамафоса бу чекловларни «бутунлай асоссиз» эканлигини айтган.

«Сафарни тақиқлаш илмий асосланмади ва бу штамм тарқалишининг олдини олишда самарали бўлмайди. Саёҳатни тақиқлаш фақат иқтисодиётга қўшимча зарар келтиради», – деди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг