Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазият ҳамон оғир – ССВ кечаги статистикани эълон қилди

Вазият ҳамон оғир – ССВ кечаги статистикани эълон қилди

Кеча юртимизда 891 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

2021 йил 9 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 138382 (+891) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 86 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 79 нафари Жиззах вилоятида,
  • 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 19 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 83 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 89 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 88 нафари Фарғона вилоятида,
  • 46 нафари Хоразм вилоятида,
  • 91 нафари Тошкент вилоятида,
  • 153 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 131781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг