Хусусий клиникаларга коронавирусни даволашга рухсат берилди
Бугун, 16 июль куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш, коронавирусга тест текширувларини ташкил этиш борасида биринчи галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда барча хусусий клиникаларга коронавирусни аниқлаш учун тестлар ўтказиш ва коронавирусга чалинган беморларни даволаш ҳуқуқи тақдим этилгани маълум қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳокимликларга хусусий ва нодавлат клиникаларининг қайд этилган масалаларда фаолиятини тезкор ташкил этишда барча зарурий ёрдамларни кўрсатиш топширилди.
Шунингдек, йиғилишда коронавирусга чалинган беморларни даволашда зарур бўладиган кислород концентраторларини божхона тўловларидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter