Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Улар ҳақида маълумот берилди

Яна 11 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Улар ҳақида маълумот берилди

Бироз вақт муқаддам Бухоро вилояти ихтисослашган тиббиёт муассасаси ва Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар бемор коронавирусдан тузалгани хабар қилинган эди. ССВ матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан яна 11 бемор буткул соғайиб кетган.

Тузалиб кетган беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Соғайганларнинг барчаси чартер рейс орқали Туркиядан Тошкентга келишган бўлиб, 7 нафари «Ботаника» санаторийсига, қолган 4 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига жойлаштирилган. Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг