Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна икки ҳудудда 100 дан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

Яна икки ҳудудда 100 дан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланди

2020 йил 19 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 37 112 (+144) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 57 ёшли А.Х. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 721 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 32 944 нафар (88 фоиз)га етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 920 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг