Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги касалланиш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар маълум қилинди

Янги касалланиш ҳолатлари аниқланган ҳудудлар маълум қилинди

2020 йил 21 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 074 (+128) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 12 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 69 ёшли Р.М. (аёл) ҳамда Зангиота туманида яшаган 47 ёшли Р.Ю. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 382 нафар, Тошкент вилоятида 123 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Наманган вилоятида ҳам 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 33 989 (+547) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 825 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг