Яқин соатлар ичида тўртта ҳудудда коронавирус ҳолати аниқланди

2020 йил 7 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 59 697 (+118) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Тошкент шаҳрида,
39 нафари Тошкент вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 152, Тошкент вилоятида 87, Наманган вилоятида 19, Андижон вилоятида 13, Фарғона вилоятида 8, Хоразм вилоятида 7, Қашқадарё вилоятида 5, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар бемор тузалди.
Шу тариқа юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган 56 460 (+295) нафар фуқаро тузалди. Соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 745 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter