Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда очиқ сайилгоҳларга рухсат берилади

«Яшил» ва «сариқ» ҳудудларда очиқ сайилгоҳларга рухсат берилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ эртага «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда бир қатор фаолият турларига рухсат берилиши кўзда тутилган. Унга кўра, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

➖ очиқ сайилгоҳ,
➖ музей,
➖ санъат галереялари
иш бошлаши мумкин.

Аммо ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг