Юртимизда COVID-19дан тузалганлар сони 27 мингдан ошди

2020 йил 13 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 33 323 (+230) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент вилоятида, 102 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 11 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли А.И. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун юртимизда 1 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб, жами соғайганлар сони 27 213 нафарга (82 фоиз) етди.
Ҳозирда мамлакатимизда 5 894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter