Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда юзлаб одамлар ҳибсга олинмоқда

Эронда юзлаб одамлар ҳибсга олинмоқда

Эрон ҳукумати юзлаб одамларни Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиб ҳибсга олди. Улардан бештаси аллақачон қатл этилган

 Эрон-Исроил уруши бошланганидан буён сўнгги икки ҳафта ичида расмий Теҳрон Исроил билан алоқадорликда гумон қилинган 700 дан ортиқ одамни ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Эрон давлат матбуоти. 

 Якшанбадан бери беш киши осилган, улардан учтаси чоршанба куни эрталаб қатл этилган. Эрон ҳукумати уларни “Моссад агентлари” деб атайди. 

 ОАВ хабарларига кўра, уларнинг барчаси “сионистик режимга ҳамкорлик қилиш”да, хусусан, кейинчалик номи ошкор этилмаган юқори мартабали амалдорларга суиқасд қилишда қўлланилган ускуналар контрабандасида айбланган.

Эслатиб ўтамиз, 12 июнда Исроил Эронга ракета зарбалари берди. Эрон томони бунга жавоб қайтарди. 22 июн куни эса АҚШ кучлари Эроннинг ядровий объектларига зарба йўллади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг