Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 50 мингдан ошди

Юртимизда коронавирусдан тузалганлар сони 50 мингдан ошди

Фото: «Nts-tv.com»

2020 йил 24 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 834 (+167) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 15 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар:

Тошкент шаҳрида 196 нафар,

Тошкент вилоятида 106 нафар,

Наманган вилоятида 60 нафар,

Қашқадарё вилоятида 19 нафар,

Фарғона вилоятида 7 нафар,

Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,

Навоий вилоятида 2 нафар,

Сирдарё вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 50 230 (+398) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 158 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг