Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 43 мингдан ошди

Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 43 мингдан ошди

Фото: «Karandash.news»

2020 йил 4 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 075 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, Янги касалланиш ҳолатларининг 74 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Сергели туманида яшаган 58 ёшли Ф.Е. (аёл) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент вилоятида 107 нафар, Тошкент шаҳрида 89 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Наманган вилоятида 12 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида ҳам 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 7 нафар, Фарғона вилоятида 6 нафар, Жиззах вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 40 432 (+256) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 304 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг