Замонавий қароқчилар: АҚШ Германияга тегишли 200 мингта ниқобни ноқонуний ўзлаштириб олганликда айбланмоқда

Германия Хитойга немис полицияси учун буюртма берилган 200 минг респиратор ниқобсиз қолиши мумкин. Чунки улар Бангкокда мусодара қилиниб, АҚШга юборилган, деб ёзади «Tagesspiegel» газетаси.
Берлиннинг ички ишлар бўйича Сенатдаги вакили Андреас Гайзелнинг таъкидлашича, ниқоблар партиясини Қўшма Штатлар илиб кетган. «Биз буни замонавий қароқчилик ҳаракати деб ҳисоблаймиз», — дейди сенатор.
Гайзелнинг айтишича, трансатлантик ҳамкорлар коронавирус пандемияси пайтида «Ёввойи Ғарб усуллари» фаолиятига йўл қўймаслиги зарур. У АҚШ ҳукуматини халқаро қоидаларга рио этишга, президент Дональд Трампни эса бошқалар билан якдил бўлишга чақирган.
Нашрнинг маълум қилишича, Берлин томонидан буюртма берилган ниқоблар Хитойда Америка компанияси заводида ишлаб чиқарилган. Товар Бангкок аэропортида қайтадан юкланиши ва ҳаво транспортида Германияга етказилиш керак эди. Бироқ негадир мусодара қилиниб, Бангкокдан тўғри Қўшма Штатларга юборилган.
Оқ уй тиббий ниқобларнинг ноқонуний мусодарасига алоқаси борлигини инкор этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter