Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди

Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида айни пайтда қанча бемор бола ва ҳомиладор аёл даволанаётгани маълум қилинди.

«Бугунги кунда шифохонамизда 7 нафар чақалоқ ва 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даволанмоқда. Жонлантириш бўлимида 2 нафар бемор бола шифокор ва ҳамшираларнинг назорати остида бўлиб турибди», — дейди шифохона директори ўринбосари Ҳ. Алимова.

Шунингдек, беморлар орасида 64 нафар ҳомиладор аёл ҳам бўлиб, айни кунда уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида даволаняпти. Эътиборлиси, жорий йил бошидан буён шифохонада 422 нафар чақалоқ дунёга келган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг