Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2020 йил Хива туркий миллатлар маданияти пойтахти деб эълон қилиниши мумкин

2020 йил Хива туркий миллатлар маданияти пойтахти деб эълон қилиниши мумкин

Бугун, 8 январь куни Маданият вазирлигида йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда кўзланган режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Халқаро алоқалар соҳасида 2019 йилда режалаштирилаётган вазифалар ҳақида гапирди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, мамлакатимизда 2019 йил Россия, Қозоғистон, Татаристон маданият кунлари ҳамда Туркия, Белоруссия ва Тожикистон давлатларида Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ҳозирда 2020 йил Хива шаҳрини туркий миллатлар маданияти пойтахти ҳамда Бухоро шаҳрини Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши бўйича Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) ҳамда Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (АЙСЕСКО) билан жадал ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Париж шаҳридаги Лувр музейи ва шу каби хорижий давлатлар музейларида Ўзбекистон санъати кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг