Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ABBA қайтмоқда: 1978 йилда ёзилган қўшиқ 22 октябрь куни тақдим этилади

ABBA қайтмоқда: 1978 йилда ёзилган қўшиқ 22 октябрь куни тақдим этилади

Фото: «Aussiedlerbote.de»

Швециянинг машҳур ABBA поп-гуруҳи 1978 йилда ёзилган, аммо ҳануз тақдим этилмаган қўшиғини 22 октябрда омма эътиборига ҳавола этади. Бу ҳақда гуруҳнинг «Instagram»даги саҳифасида маълум қилинди.

«Just A Notion» қўшиғи Бенни Андерссон ва Бёрн Ульвеус томонидан «Voulez-Vous» альбоми учун ёзилган.

Квартетнинг янги альбоми тақдимоти 5 ноябрь санасига белгиланган. Альбомдан ўрин олган «I Still Have Faith In You» ҳамда «Don’t Shut Me Down» композицияларини кўпчилик тинглашга улгурди.

Маълумот учун: 1972 йилда ташкил этилган ABBA гуруҳи ўн йиллик фаолиятидан сўнг 1982 йилда тарқаб кетган. 2020 йилда жамоа аъзолари яна бирлашишга қарор қилишди, улар альбом ва концерт дастурини тайёрлашмоқда. Катта концерт Лондонда махсус қурилган аренада 2022 йилнинг 27 май куни ўтказилиши мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг