Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ FAO’да ўзбек миллий таомхонаси очилади

БМТ FAO’да ўзбек миллий таомхонаси очилади

Жорий йил июнь ойида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) бош қароргоҳида ўзбек маданияти, анъаналари ва меҳмондўстлигини ўзида яққол намоён этадиган Uzbekistan Lounge миллий хонасининг очилиш маросими ўтказилади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилигидаги делегация Италияга ташрифи доирасида БМТ FAO билан музокаралар ўтказган. Кун тартибида аграр соҳада Ўзбекистон ва FAO ўртасида ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш, билим ва инновацияларни жалб этиш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа масалаларда ҳамкорликни кенгайтиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, келгусида минтақада Орол денгизи фожеаси оқибатларини юмшатиш, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг