Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европалик энг кекса эркак вафот этди

Европалик энг кекса эркак вафот этди

Фото: Bild

Италия жанубидаги Авиляно шаҳрида Витантонио Ловалло 112 ёшида вафот этди. 1914 йилнинг март ойида туғилган бу инсон Европадаги энг кекса эркак киши ҳисобланар эди.

Ловалло узоқ йиллар давомида фермерлик қилган, қўй боқиб, узум етиштирган. Ҳатто 100 ёшдан ошган пайтида ҳам узумзорда ишлашни давом эттирган.

Иккинчи жаҳон уруши пайтида Ловалло фронтда хизмат қилган, 1943–1945 йилларда эса Германия асирлигида бўлган. У оилали бўлиб, тўрт нафар фарзанди бор эди. Рафиқаси бир неча йил олдин вафот этган.

Ловаллонинг вафотидан сўнг португалиялик 111 ёшли Жоаким Варела Европанинг энг кекса эркагига айланди. Варела энг кекса европаликлар рейтингида атиги 32-ўринни эгаллаб турибди — 31 нафар аёл ундан олдинда. Ушбу рўйхатга кўра, Европа ва бутун дунёдаги энг кекса инсон британиялик 117 ёшли Этел Катерҳэм ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг