Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородаги етти обида Ислом олами маданий мероси рўйхатига олинди

Бухородаги етти обида Ислом олами маданий мероси рўйхатига олинди

Фото: Маданий мерос агентлиги

Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.

2022 йилнинг 3-6 июл кунлари ICESCO бош қароргоҳида (Марокаш) ICESCO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилди.

Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасасига тегишли сертификатлар ICESCO Бош директори Салим Ал Малик томонидан тақдим этилди.

«Юртимиз тарихига оид обидаларнинг CESCO рўйхатига олиниши бой маданий меросимизни бутун дунёга тарғиб этишда, хусусан, Ислом оламида маданиятимиз янада танилишида катта аҳамият касб этади. Ўзбекистон ҳудуди тарихан Ислом ривожига катта ҳисса қўшган ўлка ҳисобланади», дейилади Маданий мерос агентлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг