Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тарихий обидадаги таъмирлаш ишлари ўрганилади ва Бош прокуратурага тақдим этилади

Бухорода тарихий обидадаги таъмирлаш ишлари ўрганилади ва Бош прокуратурага тақдим этилади

Бухородаги Хўжа Калон масжиди ва унинг олдидаги тарихий ховузда қурилиш ишлари олиб борилаётгани ижтимоий тармоқларда норозилик келтириб чиқарган эди. Маданият вазирлиги бу борада расмий баёнот билан чиқиш қилди.

«Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти Хўжа Калон масжиди ва минораси XVI асрга мансуб ёдгорлик борасида ОАВларда тарқалаётган маълумотларга аниқлик киритмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрел куни Бухоро вилояти маданий мерос инспекцияси томонидан Бухоро шаҳар хокимлигига Хўжа Калон масжиди олдида таъмирлаш ишлари тўхтатилиши тўғрисида хат киритилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 265-сон қарорига мувофиқ алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий ҳудудлар, тарихий-маданий қимматига кўра, ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мерос рўйхатига киритилган ҳудудларда таъмирлаш тиклаш ишларини олиб бориш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментидан махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

Бухоро шаҳридаги Хўжа Калон масжиди ва минораси 1573-1579 йилларда қўрилган бўлиб, маданий мерос рўйхатига киритилган объектдир.

Ҳозирги кунда ёдгорлик олдида жойлашган ховузни таъмирлаш ишлари Бухоро вилояти хокимлиги томонидан амалга оширилмоқда. Аммо, тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча моддий маданий мерос объектлари Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг махсус рухсатномаси билан амалга оширилиши зарур. Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт Кенгашига ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, Кенгашнинг хулосасига кўра тиклаш ишларини олиб бориш мумкин.

Воқеа юзасидан Маданий мерос департаменти ўрнатилган тартибда ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг