Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг Ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Фото: «Silkadv.com»

Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос объектларнинг тегишли номзоднома ҳужжатлари тайёрланиб Ислом Олами Мероси Қўмитасига тақдим этилган эди.

2021 йил 29 июнь куни Ислом Олами Мероси Қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Учрашувда Бухоро 2020 йилда «Ислом олами маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та: Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пои-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ICESCOнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иордания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди.

Шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос объектларини реставрация қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCO ва Ислом Олами Мероси Қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди, деб ёзади Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг