Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди (видео)

«Ҳайрат» фильми Россия кинофестивалида тақдирланди (видео)

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Ҳайрат» фильми Россиянинг Ярославл шаҳрида ўтказилган «Просто хорошее кино» кинофестивалида тақдирланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мукофотни Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рустам Саъдуллаев қабул қилиб олди.

Фильм режиссёри Зулфиқор Мусоқов суратга олиш гуруҳининг барча аъзоларини мукофот билан табриклади.

«Бунда постановкачи-оператор Азизбек Арзиқулов ва иккинчи оператор Сейран Ковалов, постановкачи-рассом Сергей Чуфарнов Сергей Чуфарнов, либослар бўйича рассом Мария Сошина, овоз оператори Вячеслав Шин, бастакор Мария Мусакова, бош роль ижрочиси Анвар Усмонов, актёр Рустам Саъдуллаевларнинг хизматлари катта. Шунингдек, марҳум Серго Сутягин, Феруза Саидова, Шаҳноза Валиева, Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Жалолов, Нигора Каримбоева, Отабек Мусаев, фильм директори Шуҳрат Ҳамидуллаев, ёрдамчиларим Музаффар Шодиев, Муаттар Мирражабова ва қадрли «ЎЗБEКФИЛМ» киностудиясининг бошқа кўплаб ходимларига ҳалол меҳнати учун миннатдорлик билдираман», — деди Зулфиқор Мусоқов.

Ушбу фантастик кинокартинада бир сценаристнинг ҳаётида юз берган кутилмаган ҳодисаларнинг ижтимоий ва психологик таҳлили акс эттирилган.

Кинофестивал 30 мартга қадар давом этади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг