Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳалла раиси ҳақидаги фильмнинг катта премьераси бўлиб ўтади

Маҳалла раиси ҳақидаги фильмнинг катта премьераси бўлиб ўтади

7 декабрь куни соат 17:00 да Алишер Навоий номидаги киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Pro art» студияси томонидан суратга олинган «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильмининг катта премьераси бўлиб ўтади.

Мазкур премьера 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан агентлик томонидан киномухлисларга туҳфа сифатида тақдим этилмоқда.

Фильм психологик драма бўлиб, унда Тоҳир исмли маҳалла раисининг атрофида бўладиган ҳаётий воқеалар, турли кўнгилсизликлар ва оилавий можаролар акс эттирилган.

Сценарий муаллифи Абдуқаюм Юлдашев, постановкачи режиссёр Ҳасан Алижонов, оператор Истеъдод Усмонов, рассом Бегзод Худойбердиев, гримёр Зилола Собирова, продюсер Жавлон Камалов, иккинчи режиссёр Саидмалик Қодиров.

Кинофильм 8 декабрдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилади.

Шунингдек, Кинематография агентлиги томонидан янги йил байрами туҳфаси бошланди. Олдинда «101 рейс», «Афв», «Лолагулим», «Қуёш таъми», «Чегара» бадиий фильмларининг катта премьераси, давра суҳбати, ҳужжатли ва анимацион фильмлар намойиши бўлиб ўтади.

Таниқли киноижодкорларнинг вилоятларга ташрифи, ёшлар фестивали, байрам шоу-концертлари ва анъанавий «Олтин Ҳумо» миллий кинотақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг