Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 нафар артистдан иборат ўзбек циркчилари Душанбеда бир ой томоша кўрсатади

15 нафар артистдан иборат ўзбек циркчилари Душанбеда бир ой томоша кўрсатади

Фото: «Cirk.uz»

Ўзбекистонлик цирк артистлари Душанбега гастрол сафарига йўл олишди. Тошкентлик труппа турли жониворлар– маймун, кучук, лама, понилар иштирокидаги дастурлар намойиш этишади. Труппа 15 нафар цирк артистларидан иборат бўлиб, кеча Тожикистон пойхатига етиб боришган. Бу ҳақда Душанбе давлат цирки маълум қилмоқда, деб хабар беради Тожикистоннинг «Ховар» миллий ахборот агентлиги.

Хабарда қайд этилишича, щзбекистонлик цирк артистларининг биринчи чиқиши 31 декабр куни 14:00да Душанбе давлат циркида бўлиб ўтади. Гастрол фақат Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган, у бир ой давомида намойиш этилади. Чипта нархи 30 дан 80 сомонгача. Уч ёшгача бўлган болаларга эса бепул.

Агентликнинг маълумотига кўра, ушбу гастрол сафари Ўзбекистон ва Тожикистоннинг маданий-гуманитар алоқалари доирасида ташкил этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг