Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда анъанавий ҳафталик ўтказилади

Ўзбекистонда анъанавий ҳафталик ўтказилади

Жорий йилнинг 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ананавий «INFOLIB UZBEKISTAN-2019» VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтади.

Ҳафталик олдидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигини ўтказишдан кўзланган мақсад – республикамизда ахборот-кутубхона соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига ахборотлар олиш манбаи, шакл ва методларини етказиш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш, соҳага жорий қилинган замонавий, илмий-методик ишланмалар билан таништириш, китобхонлик ва китоб мутоаласини тарғиб қилиш, ёшларни интеллектул билими ва савиясини оширишга қаратилган тадбирлар орқали уларнинг кутубхоналарга қизиқишини янада кучайтиришдан иборат.

Ҳафталик доирасида «Бетгерхонлик-2019», «Кутубхоначилик соҳасидаги ислоҳотлар – янги давр кутубхоналари», «Ахборот-кутубхона муассасининг энг яхши мутахассиси-2019», «Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа», «Ахборот-кутубхона таҳлили танлови» танловларининг республика босқичи бўлиб ўтади.

Шунингдек, ахборот-кутубхона муассалари мутахассислари учун UzNEL дастуридаги модулларида ишлаш тартиби бўйича назарий ва амалий машғулотлар, «Илмий маълумотлардан фойдаланиш ва нашр эттириш фаоллиги» IV Миллий илмий-таълимий форуми, Россия Федерациясидан Халқаро эксперт, профессор Н.И.Гендина иштирокида «Мактаб ўқувчиларининг ахборот маданияти» медиасаводхонлик семинар-тренинг, «Ахборот-кутубхона марказлари нодир фондларини сақлаш ва реставрация қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусида семинар, «Китобхон она – китобхон бола» рукни остида туркум тадбирлар, «Китоб сеҳри» мавзусида  китобхонлик байрами, «Китоб қалб гавҳари» мавзусида шеърхонлик каби тадбирлар ўтказилиши режалтирилган.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг