Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳақида янги фильм. Кастинг давом этмоқда

Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳақида янги фильм. Кастинг давом этмоқда

Фото: «Ўзбеккино» МА

«Ўзбеккино» миллий агентлиги буюртмаси билан таниқли ёзувчилар ва замондошларимиз ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Саид ва Саида» номли бадиий фильм ишлаб чиқаришга туширилган эди.

Фото: «Ўзбеккино» МА

Агентлик ахборот хизмати хабарига кўра, «Cinema-servis» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган ушбу бадиий фильм сценарийси муаллифи — Нодира Ҳусанхўжаева, постановкачи режиссёр — Нозим Аббосов.

Фото: «Ўзбеккино» МА

Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, қатағон қилиниши ҳамда рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари билан боғлиқ ҳаётий воқеалар акс эттирилади.

Ҳозир ижодий гуруҳ фильмни суратга олишга тайёргарлик ишларини бошлаб юборишган, фильмдаги бош ролларни ижро этадиган актёрлар учун кино-синовлар ўтказилмоқда.

Caption

Фильмни тасвирга олиш ишлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг