Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Sevimli»: Ишқий саҳна эфирга кетишига сабабчи бўлган ходимлар ишдан олинди

«Sevimli»: Ишқий саҳна эфирга кетишига сабабчи бўлган ходимлар ишдан олинди

Фото: «facebook.com/tvsevimli»

Кеча, 15 июль куни «Sevimli» телеканалининг кечки эфирларида «Ҳурлиқо» фильми эфирга узатилгани, ундаги эпизодларнинг бирида миллий менталитетимизга мос бўлмаган кадрлар акс этгани кўплаб томошабинларнинг эътирозига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

«Sevimli» телеканали маъмурияти ўзининг «Facebook»даги саҳифаси орқали мазкур ҳолатга изоҳ берди.

«Каналимиз мухлисларига маълумки, биз ўзбек миллий кинолари билан бир қаторда хориж кино ижодкорларининг тарихий ва замонавий мавзудаги фильмларини намойиш этиб келамиз. Мазкур фильмлар кўпчилик томшабинларга манзур бўлаётганлиги канал ижтимоий тармоқларида билдирилаётган фикр-мулоҳазалардан маълум.

Бироқ, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади деганларидек, 15 июль куни кеч соат 22.30дан кейин эфирга узатилган фильмда техник хато туфайли миллий ахлоқимизга зид қисқа эпизод ўтиб кетиб қолди. Ўз ишига масъулиятсизлик қилган барча ходимлар ишдан бўшатилди. Бундай хато такрорланмаслиги учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва белгиланди.

Ушбу ҳолат муносабати билан каналимиз ижодий жамоаси барча телетомошабинлардан узр сўрайди», — дейилади телеканал изоҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг