Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Al Jazeera телеканалини тақиқлайди

Исроил Al Jazeera телеканалини тақиқлайди

Исроил ҳукумати мамлакатдаги Al Jazeera телеканали тармоғини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда бош вазир Бенямин Нетаняхунинг Х (собиқ Твиттер) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда айтилади.

«Мен бошчилик қилаётган ҳукумат бир овоздан қарор қабул қилди: Исроилда провокацион Al Jazeera канали ёпилади», — дейилади хабарда.

Бунгача Исроил Кнессети (парламенти) иккинчи ва учинчи, якуний ўқишларда мамлакатда «душман ОАВ»ни ёпишга рухсат берувчи қонунни маъқуллаган эди.

Шу билан бирга, ҳужжат кучга киргач, бош вазир Бенямин Нетаняху Исроилда ҳам фаолият юритувчи Қатарнинг Al Jazeera телеканалини ёпиш тартибини тезда йўлга қўйиш ниятида.

Аввалроқ Туркия Исроил билан савдо алоқаларини тўхтатгани маълум бўлди. Бунга Ғазодаги уруш сабаб сифатида келтирилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг