Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Sevimli»да техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилди. Телеканал раҳбарияти узр сўради

«Sevimli»да техник хато туфайли ишқий саҳналар акс этган фильм эфирга узатилди. Телеканал раҳбарияти узр сўради

Кеча, 15 июль куни «Sevimli» телеканалининг кечки эфирларида «Ҳурлиқо» фильми эфирга узатилди.

Фильмдаги қисқа эпизодларнинг бирида миллий менталитетимизга мос бўлмаган кадрлар акс этган ва ана шу саҳна кўплаб ўзбекистонлик томошабинларнинг эътирозига ва ижтимоий тармоқлардаги кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

«Xabar.uz» мухбири ушбу масала юзасидан телеканал раҳбарияти билан боғланди.

«Бу — техник хато туфайли юз берди. Фильмдаги айни шу саҳналар кесиб ташланиши лозимлигини айтганмиз, аммо техник ходимнинг хатоси билан ўша жойлари кесилмаган ва эфирга кетиб қолган.

Албатта, иш бор жойда хато бўлади. Аммо ҳеч ким бу хатони атайлаб қилмайди. Шунинг учун ҳам томошабинлардан йўл қўйилган техник хатоликни тўғри тушунишларини ва узр сўраймиз», — деди телеканал раҳбарларидан бири.

Айтиш керакки, «Sevimli» телеканали бугунги кунда юртимиздаги телеканаллар орасида ўз мавқеи ва томошабинига эга телеканал ҳисобланади. Юзага келган техник хатолик эса уларнинг ижодий фаолиятига салбий таъсир кўрсатмайди, деган умиддамиз. Телеканал раҳбарларининг томошабинлардан узр сўрагани ҳам юртдошларимизга нисбатан бўлган ҳурмати белгисидир.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг