Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиши билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиши билан танишди (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишди.

Музейнинг меъморий концепцияси жаҳоннинг энг машҳур архитекторларидан бири, нуфузли Притцкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

Унинг лойиҳаси бўйича бунёд этилган музей ва маданий масканлар Япония, Европа ҳамда АҚШда юксак қадрланади. Тадао Андонинг меъморий услуби чизгиларининг соддалиги ва аниқлиги, макон ва ёруғлик уйғунлигига ўзига хос ёндашуви билан дунёга танилган.

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз. Бу даргоҳда кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари ўрин олади.

«Мамлакатимиздаги ана шундай тарихий аҳамиятга молик лойиҳалар устида дунё миқёсидаги меъморлар ишлаши биз учун жуда муҳим. Улар барпо этган объектлар узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилади, тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади»,деди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг