Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди

Шоир Ошиқ Эркин 86 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир Ошиқ Эркин — Эркин Мадраҳимов 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси матбуот хизмати хабар берди.

Ошиқ Эркин 1937 йил 7 май куни Хива шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети битирувчиси эди.

1959 йилда «Ўрта Осиё университети» газетасида масъул котиб, икки йилдан сўнг «Ўзбекистон овози» газетасида иш бошлаган. 1986-2010 йилларда Журналистлар уюшмаси Хоразм вилояти бўлими масъул котиби лавозимида ишлаган.

Ошиқ Эркин ҳаёти давомида 30 га яқин бадиий ва публицистик китобларни нашр эттирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг