Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Теҳрон элчихонасида Бухоро бурчаги ташкил этилди (фото)

Теҳрон элчихонасида Бухоро бурчаги ташкил этилди (фото)

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Бухоро бурчаги ташкил этилди, дея «Xabar.uz»га маълум қилди Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 12 - 15 февраль кунлари Эрон Ислом Республикасида «ХХVII Халқаро Теҳрон туризм ярмаркаси» ўтказилган. Туризм ярмаркаси давомида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси раҳбарияти ташаббуси билан элчихона биносида Бухоро бурчаги ташкил этилган.

Бухоро бурчаги қадимий шаҳарнинг бой тарихи, илм-фан ва маданияти, ҳунармандчилик ва туризм салоҳиятини намойиш этувчи китоблар, тасвирий санъат асарлари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик ва ёғоч ўймакорлиги каби ҳунармандчилик буюмлари билан тўлдирилган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид материаллар билан жиҳозланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг