Данияни «дўзах қуртлари» босмоқда — ҳукумат махсус йиғилиш ўтказади
Данияни «дўзах қуртлари» босмоқда — маҳаллий телевидение уларни шундай таърифлади.
Аслида булар эман дарахти ипак қуртлари (лот. Thaumetopoea processionea). Уларнинг танасидаги майда тукчалар таркибида тауметопеин номли заҳарли оқсил мавжуд бўлиб, у терида қизариш ва қичишиш, шунингдек нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Айрим ҳолларда кучли аллергик реакция, ҳатто анафилактик шок ҳам кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. ОАВ хабарига кўра, ҳукумат ёзги таътилдан сўнг ушбу муаммо юзасидан махсус йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.
Эман ипак қуртининг бу тури Копенгаген, Оденсе, Нюборг, Кертеминне, Нордфюн, Мёрсе ва Хернинг коммуналари ҳудудида аниқланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter