Тошкентда Чингиз Айтматов кўчаси ва ҳайкали очилди (фото)
Бугун 12 декабрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида атоқли қирғиз адиби Чингиз Айтматовнинг 90 йиллик юбилейи муносабати билан ижодкор ҳайкали очилиши бўлиб ўтди. Шунингдек, шаҳарда ёзувчи номида кўча ҳам очилди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Чингиз Айтматов кўчаси аввал Бодомзор йўли кўчаси деб аталган. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу тадбирдан фотолавҳалар тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter