Ватан ҳимоячилари кунида «Меҳр» фильмининг премьераси бўлади
Кинематография агентлиги томонидан «Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли» кино ойлиги бўлиб ўтмоқда.
Эртага 14 январ куни, соат 11:00 да Ўзбекфильм киноконцернида Кинематография агентлиги ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда «Ватан» киностудияси томонидан яратилган «Меҳр» бадиий фильми ОАВ вакиллари ва киноижодкорлар учун премьера қилинади. Ушбу премьера Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилмоқда.
Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом Исобек Эгамбердиев, картина директори Шоҳрух Насимов, композитор Дмитрий Янов Яновский, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов, иккинчи режиссёр Жамолиддин Қўзибоев.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter