Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 июль куни пойтахтнинг ўндан ортиқ маҳалласида «свет» бўлмайди

1 июль куни пойтахтнинг ўндан ортиқ маҳалласида «свет» бўлмайди

1 июль куни пойтахтнинг икки туманидаги айрим маҳаллалар электр таъминотидан вақтинча узилади.  

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасига кўра, Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси соат 00:00 дан соат 05:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.

Бунга ушбу манзилларда электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғидаги темир таянч устунларига электр қурилмаларни ўрнатиш ишларини олиб бориш сабаб бўлган.

Жумладан:

  • Олмазор туманининг «Иброҳим ота», «Чуқурсой», «Аҳил» ва «Мояриқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
  • Юнусобод туманининг «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати», «Туркистон», «Йўлариқ», «Акбаробод» ва «Тикланиш» МФЙларининг айрим кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг