Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 ойда содир этилган 9 мингга яқин ЙТҲларда 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган – Сенат

11 ойда содир этилган 9 мингга яқин ЙТҲларда 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган – Сенат

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида 2023 йилнинг 11 ойида эса 8 693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2 080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8 055 киши жароҳатлангани маълум қилинди.

Қўмита раиси Қутбиддин Бурҳонов, шунингдек, бу турдаги ўлим кўрсаткичи 2021 йилда 2 426 нафарни 2022 йилда эса 2 356 нафарни ташкил қилганини маълум қилди.

«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига асосан фуқаролар томонидан қонунчиликда белгиланган жавобгарликларни менсимаслик бўлса, иккинчидан уларнинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини билмаслиги сабаб бўлмоқда», – дейди сенатор.

Қайд этилишича, биргина маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ 2020 йилда 25 минг 35 та, 2021 йилда 40 минг 542 та, 2022 йилда 47 минг 365 та ва 2023 йилда 41 минг 866 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.  

Ачинарлиси, фақатгина 2023 йилда қарийб 6 минг нафар ҳайдовчи маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг такроран транспорт воситасини маст ҳолатда бошқаргани аниқланган.  

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш оқибатида 2020-2023 йилларда қарийб 500 га яқин йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ва бунинг оқибатида ушбу даврда 271 нафар фуқаро ҳалок бўлган.  

Қўмита мажлисида муҳокама қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун айнан шу каби салбий оқибатларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларини тартибга солишга қаратилгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун билан Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга янги моддалар, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг