14 ёшли чемпион қизни аэропортда Саида Мирзиёева кутиб олди (фото)
Аёл шахматчилар орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган Афруза Ҳамдамова Тошкентга қайтиб келди.
Уни халқаро аэропортда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кутиб олди.
«Бу зукко ва довюрак қизалоқни шахсан кутиб олганим менга алоҳида мамнуният бағишлайди.
Ўз ғалабалари билан барча ташаббусларимиз, биз курашаётган мақсадларимиз тўғри эканини тасдиқлаган Афрузадан жуда миннатдорман. Тенг имкониятлар, хотин-қизларга ҳурмат ва улар иқтидорининг эътирофи шулар жумласидан», – дейди Мирзиёева.
Президент ёрдамчиси, шунингдек, Афрузанинг бош мураббийи – отаси Акбар Ҳакимовга ҳам миннатдорчилик билдирган.
Афрузага омад тилаган Мирзиёева хотин-қизларни қўллаб-қувватлаб келаётган оталар, эркакларни алоҳида эътироф этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter