14 ёшли чемпион қизни аэропортда Саида Мирзиёева кутиб олди (фото)
Аёл шахматчилар орасида ўсмирлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони сифатида Ўзбекистон шахмати тарихига кирган Афруза Ҳамдамова Тошкентга қайтиб келди.
Саида Мирзиёева чемпион қизни табриклади
Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор қизлар орасида жаҳон чемпиони бўлди.
Ўзбек шахматида аёллар ўртасида илк жаҳон чемпиони чиқди
Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган ёш тоифасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал жаҳон чeмпиони бўлди.