2023 йилда «қўллаш мумкин бўлмаган» 6 мингдан ортиқ дорилар савдодан олинган
Жорий йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан 1 671 та мурожаат келиб тушди.
ССВ ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» берган маълумотга кўра, ушбу мурожаатлар асосида тақдим қилинган фармацевтика маҳсулотлари ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилган.
Таҳлил натижаларига кўра эса:
- 6 304 турдаги 1 334 598 ўрам дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги;
- 2 288 турдаги 542 709 ўрам дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;
- 241 турдаги 11 747 ўрам дори воситалари ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқлиги;
- 152 турдаги 1 278 ўрам дори воситалари яроқлилик муддати ўтганлиги;
- 68 турдаги 7 029 ўрам дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланганлиги тўғрисида экспертиза хулосалари берилган.
Ҳамда ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter