Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун биринчи зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетишди

2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун биринчи зиёратчилар Тошкентдан Мадинага учиб кетишди

Кеча, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпаниясининг бортида 240 нафар зиёратчиси бўлган илк рейси Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб кетди.

Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари иштирок этди.

4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади.

Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг