Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

2024 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ўтган йил якунларига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси асосида тўпланган барча кўрсаткичлар атрофлича муҳокама қилиниб, якуний натижалар кўриб чиқилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, 50 та давлат органи «яшил» (2023-йилда 31 та), 35 таси «сариқ» (43 та) ва 13 таси «қизил» (29 та) самарадорлик кўрсаткичларини қайд этди.

Жорий йил баҳолашда ўтган йилга нисбатан «яшил» тоифада баҳоланган давлат идоралари кўлами 21 фоизга кўпайиб, «қизил» тоифадагилар 15 фоизга (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган.

Таҳлиллар кўрсатишича, бу йил рейтинг натижалари ўртача 70 баллни ташкил этиб, 2023-йилга нисбатан 8 баллга ошган.

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (91 балл), Солиқ қўмитаси (90 балл), «Ўзавтосаноат» АЖ (89 балл) ва «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (89 балл) томонидан кўрсатилган.

Энг юқори ижобий ўсиш «Uzbekistan Airways» АЖ (+42 балл), Транспорт назорати инспекцияси (+46 балл), Спорт вазирлиги (+47 балл), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (+52 балл) томонидан қайд этилган.

Республика даражасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл), Гидрометеорология хизмати агентлиги (45 балл), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (50 балл) ва Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (51 балл) қайд этиб, «қизил» тоифада баҳоланган.

Якуний натижалар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун, индекс 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида шакллантирилиб келинмоқда. Бу йилги баҳолашда жами 98 та та республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирлик, қўмита, агентлик, инспекциялар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти қамраб олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг