2024 йилда 900 нафардан ортиқ шахс ЙТҲлар келтириб чиқаргани учун қамалган

2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган.
Олий суд матбуот хизмати берган маълумотига кўра, уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.
Жорий йилнинг I-чораги мобайнида эса ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.
Маълумот учун, транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (266-модда 1-қисми) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш одам ўлишига сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, ўша қилмиш одамлар ўлимига, ҳалокатга ва ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter