Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилонзорда 21 ёшли йигит терговдан қочиш мақсадида ҳожатхонадан пастга сакраб, вафот этди

Чилонзорда 21 ёшли йигит терговдан қочиш мақсадида ҳожатхонадан пастга сакраб, вафот этди

Жорий йилнинг 29 май куни Чилонзор тумани ИИБда тергов қилинаётган 21 ёшли йигит вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик бу мавзу ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот бериб, воқеа тасвирга туширилган видеони эълон қилди.

Аниқланишича, Х.Т. чўнтагида «гашиш» гиёҳвандлик воситасини сақлаб келганлиги аниқланиб, 22 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ гиёҳвандликка қарши курашиш бўлимига олиб келинган.

Бинонинг 4-қаватига суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун олиб чиқилган Х.Т. жавобгарликдан қочиш мақсадида шу қаватда жойлашган ҳожатхонага кириб, тезкор ходимни чалғиши натижасида ҳожатхонанинг деразасидан, пастда жойлашган ошхонанинг шифер билан қопланган том қисмига сакраган. Шифернинг четки қисми синиши оқибатида Х.Т. бош қисми билан ернинг бетон қопламасига қулаб тушган.

Жароҳатланган фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан шифохонага олиб борилган.

Чилонзор тумани прокурори бошчилигидаги гуруҳ томонидан шу куннинг ўзида ҳодиса содир бўлган бино ва атроф-муҳит жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилган, тегишли гувоҳлар ва ишга алоқадор барча ходимларнинг кўрсатмалари олинган.

Х.Т.га кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида, 29 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратуранинг қайд этишича, ҳозирда ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг