Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

4 гектарли ерда Андижон вилоят ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланди

4 гектарли ерда Андижон вилоят ҳокимлигининг янги биноси қурилиши бошланди

Андижон туманида бунёд этилаётган 4 минг гектар ер майдонига эга Янги Андижон шаҳри ҳудудида вилоят ҳокимлигининг янги биносини қуриш ишлари бошланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, янги бино инвестиция маблағлари асосида 4 гектар ер майдонида барпо этилади.

Қайд этилишича, жами қурилиш майдони 7 минг 100 квадрат метрни ташкил этади. 1,4 гектар майдонида кўкаламзорлар бунёд этилади. Янги бинолар 3 қаватли ҳамда 5 қаватли шаклда қурилиб, 150 та маъмурий хоналарни ўз ичига олади.

Вилоят ҳокимлиги биноси қурилишини бошлаб бериш учун ташкил этилган маросимда, шунингдек, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ҳамда «Ватанпарварлар боғи»ни барпо этиш бўйича навбатдаги ҳаракатлар бошлаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 17 июнида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Андижон тумани ҳудудида Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг