Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

6 ноябрдан Тошкент шаҳридаги уйларга иссиқлик таъминоти берилади

6 ноябрдан Тошкент шаҳридаги уйларга иссиқлик таъминоти берилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, юқоридагига мувофиқ равишда, 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Ҳокимлик, шунингдек, истеъмолчилардан иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилганда 1055  ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига мурожаат қилишларини сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг