8–9 декабр кунлари «Афросиёб» тезюрар поезди қатнови кўпайтирилади
Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.
8 декабрь жума кунига тўғри келаётгани учун ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олишади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8–9 декабр кунлари «Афросиёб» тезюрар поезди қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
767-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:13 — Тошкент 13:23
768-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:39—Самарқанд 15:49
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Чипталарни темирйўл чиптахонларидан ёки eticket.railway.uz сайти орқали электрон тарзда сотиб олиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter