«Афросиёб»да катта миқдорда пул унутиб қолдирилган. Эгасини қидиришяпти
2022 йил 5 ноябр куни 764-сонли «Тошкент - Самарқанд - Тошкент» йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди 3 ва 9-вагонларида номаълум йўловчига тегишли бўлган катта миқдорда пул унутиб қолдирилган.
Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маъмурияти эълон бермоқда.
«Ушбу буюм эгаси, Самарқанд вокзали маъмуриятига қуйидаги рақам +99890 286-07-07 орқали боғланишларини ёки Самарқанд вокзал маъмуриятига шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта билан мурожаат этишларини сўраймиз», – дейди маъмурият.
Эълонга илова қилинаётган суратдан унутиб қолдирилган пуллар бир-биридан тарқоқ икки номаълум шахсга тегишли ва уларнинг камида 4 минг АҚШ доллари экани тушунилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter