Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ кўмагида Жиззахда зилзилаларни ўрганувчи сейсмик станция қурилди

АҚШ кўмагида Жиззахда зилзилаларни ўрганувчи сейсмик станция қурилди

Жорий йил 3 май куни Сан-Диего (АҚШ)даги Калифорния университети (UCSD) ва Ўзбекистон ФВВ ҳузуридаги Республика Сейсмологик башорат ва мониторинг маркази ҳамкорлигида Жиззах шаҳрига яқин ҳудудда жойлашган Қорасойда янги замонавий сейсмик станция ўрнатилди.

АҚШ элчихонаси берган маълумотга кўра, деярли 2,5 йиллик тайёргарликдан сўнг ишга туширилган янги сейсмик станцияда тўпланган маълумотлар энди бутун дунё бўйлаб фойдаланувчилар, жумладан, олимлар, муҳандислар, талабалар ва кенг жамоатчилик учун махсус веб-сайт орқали мавжуд бўлади. 

Дунё бўйлаб 150 дан ортиқ станциядан иборат АҚШ Глобал сейсмик тармоғининг бир қисми сифатида ушбу станцияни АҚШ ҳукумати молиялаштиради. У АҚШ Миллий Илм-фан Жамғармаси кўмагида UCSD Халқаро Акселерометрни жойлаштириш дастури доирасида техник хизмат кўрсатиш ва ўқитиш билан таъминланади.

Қайд этилишича, станция Ўзбекистон ва Марказий Осиёда жаҳон сейсмик фаоллигини яхшироқ тушуниш учун яратилган. Станциядан олинган маълумотлар зилзилалар жойини аниқлаш ва улар келтириб чиқарадиган хавфларни камайтириш учун ишлатилиши мумкин, бу эса жамоат хавфсизлиги ва фундаментал фан учун муҳимдир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг